
Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Xabar.uz Самарқанд вилоят прокуратурасига асосланиб хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 22 октябрь куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди яшаш уйида ташқи томонидан тан жароҳатларсиз топилган.
Дастлабки текширувда уларнинг ис газидан вафот этгани аниқланган.
Қайд этилишича, 2021 йил 22 октябрь куни ҳодиса юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а»,«б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатларни ўтказиш учун Нарпай туман ИИБга юборилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар