2 434
Ўзбекистонда ҳаво совиши натижасида чекловлар жорий қилинган газ заправкалари жадвали эълон қилинди
17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига вақтинчалик чеклов ўрнатилгани тўғрисида хабар берилганди. «Gazeta.uz» АГТКШларга газ таъминотининг вилоятлар кесимида чекланиш жадвали билан бўлишди.
Энергетика вазирлиги магистрал ва тақсимловчи газ қувурлари ишида технологик режим бузилишларининг олдини олиш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида кечки ва тунги вақтлар оралиғида чекловлар жорий қилинишини эслатиб ўтган.
Бундай чора Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарорида кўзда тутилган.
Шу муносабат билан бугунги кунда газ қуйиш шохобчалари фаолиятига бундай чекловлар вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан жорий қилинмоқда. «Ўзтрансгаз» АЖнинг маълум қилишича, Жиззах вилоятидаги 68 та газ қуйиш шохобчасида соат 17:00 дан 23:00 гача газ таъминоти тўхтатилади. Ушбу жадвал ҳаво ҳарорати кескин пасайганда кучга киради.
АГТКШларга газ таъминотининг вилоятлар кесимида чекланиш жадвали:
- Андижон вилояти — соат 16:00 дан 05:00 га қадар;
- Жиззах вилояти — соат 17:00 дан 23:00 га қадар;
- Навоий вилояти — соат 19:00 дан 06:00 га қадар;
- Наманган вилояти — соат 18:00 дан 06:00 га қадар;
- Самарқанд вилояти — соат 15:00 дан 23:00 га қадар;
- Сирдарё вилояти — соат 17:00 дан 23:00 га қадар;
- Сурхондарё вилояти — соат 17:00 дан 23:00 га қадар;
- Тошкент вилояти — соат 16:00 дан 22:00 га қадар.
«Бундан мақсад, биринчи навбатда, табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат», — дейилади Энергетика вазирлиги хабарда.
Вазирлик вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этишини ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтишини қўшимча қилган. Бундан ташқари, чекловлар шохобчаларнинг иш вақтига нисбатан қўлланилади ва ҳажмларга тааллуқли эмас.
Аввалроқ «Дарё» мухбири сўнгги кунларда Фарғона вилоятидаги метан заправкалар олдида навбатлар юзага келишни бошлагани, айрим автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари эса вақтинча фаолиятини тўхтатганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январида Ўзбекистондаги барча газ заправкалари ҳавонинг кескин совиши оқибатида маълум муддат соат 15:00 дан 05:00 гача ёпилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди