13:27 / 01.12.2021
2 358

«Ўзгидромет» 2 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

«Ўзгидромет» 2 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Республика Гидрометеорология маркази 2 декабрь, пайшанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 22-24 илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-22 метр/секундгача кучаяди. Баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 19-24 дараж илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-22 метр/секундгача кучаяди. Баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 дараж илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 1—2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол тезлиги кучайиши, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» 2 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди