Навоий шаҳрида мунтазам равишда ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келган шахс аниқланди, деб хабар беради ЎзА.
Маълум қилинишича, Навоий шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида шаҳарнинг «Ватан» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Н. хонадонида текширув ўтказилган ва у мунтазам равишда ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келгани маълум бўлган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, фуқаро уйидан араб тилида битилган китоблар ва турли буюмлар топилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалгани, Наманганда яшаш хонадонида 10 дан ортиқ болага ноқонуний диний таълим берган ота-бола жазога тортилгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади