Бугун кундуз куни республиканинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
21 декабрда республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга кундуз куни ва жануби-ғарбий ҳудудларга кечга томон Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади, ушбу ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз куни 15-18 даража илиққача кўтарилади, шимолда 7-12 даража илиқдан юқори бўлмайди.
22 декабрда кириб келиш шарққа томон силжийди, ҳудуднинг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
21-22 декабрда совуқ ҳаво кириб келишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
23-24 декабрда ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республика шимолида об-ҳаво шароити яна ўзгаради, ушбу ҳудудларга Волгабўйи ҳудудларидан антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундузи 23 декабрда 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, 24 декабрда республика бўйича 5-10 даража илиқни ташкил этади, шимолда эса 0-5 даража илиққача пасаяди.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди