12:11 / 24.12.2021
1 649

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда қор ёғади

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда қор ёғади
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Бугун республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни ташкил этади.

Республиканинг шимолий ҳудудларига совуқ антициклон кириб келиши бошланади, бу ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғади, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, ҳарорат кундузи 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди.

Эртага республиканинг барча ҳудудларига антициклон кириб келади, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Сурхондарё, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқни, кундузи 5-10° илиқни, шимолда кечаси 3-8° совуқни, кундузи 0-5° совуқни ташкил этади.

Якшанба куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқни, шимолда кечаси 9-14° совуқни, кундузи 0-5° совуқни ташкил этади.

Душанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, кечаси ҳарорат 3-8° совуққача пасаяди, кундузи 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди, ушбу кун учун бўлган кўп йиллик қийматлардан 5-7° га камдир.

Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда қор ёғади