Айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Унга кўра, хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функцияларини ошириш мўлжалланган.
Бунда:
айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакиллари жалб қилинади;
хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳалар аниқланиб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.
Давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳисобига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг жойларда масалаларни ҳал қилишдаги ролини ошириш ҳам кўзда тутилган.
Республика давлат бошқаруви органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини, шу жумладан рақамли технологияларни жорий қилган ҳолда ташкил этиш назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар