Ўзбекистонда халқ депутатлари кенгашларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатларини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган.
Ичимлик ва оқова сув, ички йўллар, бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлашни туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ваколатига ўтказиш мўлжалланган.
Шунингдек, ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ваколати вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашларига ўтказилади.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Маҳаллий кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида “Халқ депутатлари кенгашлари назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади.
Маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади