date
views 1 463

Мажбурий ижро органларининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади

Мажбурий ижро органларининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш режалаштирилмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, мажбурий ижро органларининг функцияларини хатловдан ўтказиш ва айримларини хусусий секторга ўтказиш мўлжалланган.

Ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳам назарда тутилмоқда.

Хорижий давлатлардаги суд органлари томонидан чиқарилган ҳукм ва қарорларни тан олиш ва ижро этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади.

Бунда, хорижий давлатлар билан ҳамкорликни амалга ошириш имкониятлари кенгайтирилади. Процессуал қонунчиликка тегишли халқаро ҳуқуқ нормалари имплементация қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мажбурий ижро органларининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади