09:23 / 03.01.2022
1 836

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади
Нуфузли халқаро илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан биргаликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этиш режалаштирилмоқда.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилиб, 2022/2023 ўқув йилда 200 нафар талаба қабул қилинади. Хорижий олий таълим муассасаларидан 8 нафар профессор жалб этилади, 16 нафар маҳаллий профессор-ўқитувчиларнинг малакаси оширилади.

Республика ҳудудларида ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. Бунда, Орол денгизининг суви қуриган туби ҳамда Оролбўйи ҳудудларида 200 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.

Хусусан, саксовул ва бошқа чўл ўсимликларининг 100 гектарда ниҳолхоналари ташкил этилади, ўрмон фондининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2,2 минг гектар майдонда ёнғоқмевалилар, шундан, 1,5 минг гектар писта, 600 гектар бодом, 120 гектар майдонда ёнғоқ плантациялари барпо қилинади.

Чорвоқ сув омбори атрофидаги ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Тошкент-Бўстонлиқ автомобиль йўли четларини кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Суғориладиган ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш мақсадида 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорларини барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Ўрмон фонди ерларида 100 млн дона ниҳол ва кўчат етиштирилади, ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликлар плантациялари майдонлари 4 984 гектарга етказилади.

Бундан ташқари, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади. Ўрмон кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда, давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш, ўрмон фондини кенгайтириш тартибга солинади, ўрмон фонди ерларини ижарага бериш, жумладан, инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш муносабатлари такомиллаштирилади, давлат ўрмон хўжаликларини бошқариш тизими қайта кўриб чиқилади, ўрмон хўжаликларини ташкил этиш, ер майдонлари чегараларини белгилаш ва ўзгартиришлар киритиш қайта кўриб чиқилади. Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади