10:08 / 03.01.2022
1 136

Олий таълимда масофавий таълим шакли бўйича қабул квотаси шакллантирилади

Олий таълимда масофавий таълим шакли бўйича қабул квотаси шакллантирилади
Фото: Getty Images
Олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим шакллари, шу жумладан масофавий таълим шакли бўйича ҳам қабул квотани шакллантириш режалаштирилмоқда.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, 2022 йилда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида қабул параметрларини ошириш мўлжалланган.

Бундан ташқари, 2022 йилда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти янада кенгайтирилади, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Олий таълим тизимида масофавий таълим шаклини жорий этиш орқали ёшларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти яратилади.

Қабул параметрини шакллантириш ва тасдиқлашни соддалаштириш, ушбу жараёнда олий таълим муассасалари ваколатини кенгайтириш ҳам назарда тутилган.

Бунда, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан белгилаш тартиби жорий этилади, 2026 йилда қабул кўрсаткичи камида 250 мингга етказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Олий таълимда масофавий таълим шакли бўйича қабул квотаси шакллантирилади