13:07 / 03.01.2022
1 028

Ўзбекистонда прописка тизимини соддалаштириш учун 3 млрд сўм йўналтирилади

Ўзбекистонда прописка тизимини соддалаштириш учун 3 млрд сўм йўналтирилади
Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини соддалаштириш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 3 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда президентнинг «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжат лойиҳасида келтирилишича, фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш белгиланган.

Шу билан бирга, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби ҳам мослаштирилмоқда. Келгусида фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими ҳам жорий этилади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг шахсий биометрик маълумотларини олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда прописка тизимини соддалаштириш учун 3 млрд сўм йўналтирилади