13:25 / 04.01.2022
2 344

Ўзбекистонда «рақамли паспорт» жорий қилинади

Ўзбекистонда «рақамли паспорт» жорий қилинади
Аввал хабар берилганидек, президентнинг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳадан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш масаласи ҳам ўрин олган.

Жумладан:
  • Давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни кенгайтириш;
  • Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш;
  • «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш;
  • Шахсга доир маълумотларнинг ҳимоясини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш;
  • Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш;
  • «Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш;
  • «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш;
  • «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш;
  • Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;
  • Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш каби лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда «рақамли паспорт» жорий қилинади