Ўзбекистонда 14 январь куни 870 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 204 173 нафарга етди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 20 нафари Бухоро вилоятида,
- 23 нафари Жиззах вилоятида,
- 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 23 нафари Наманган вилоятида,
- 48 нафари Самарқанд вилоятида,
- 17 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 39 нафари Фарғона вилоятида,
- 37 нафари Хоразм вилоятида,
- 135 нафари Тошкент вилоятида,
- 451 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу кун давомида 341 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Жиззах вилоятида 24 нафар, Қашқадарё вилоятида 38 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Самарқанд вилоятида 76 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида 25 нафар, Тошкент вилоятида 61 нафар, Тошкент шаҳрида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197 942 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлади. 8 январь куни 369 кишида, 9 январда 389 кишида, 10 январда 425 кишида, 11 январда 604 кишида, 12 январда 714 кишида, 13 январь куни 824 кишида касаллик тасдиқланди.
Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланади, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар