
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар эълон қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.
Қайд этилишича, 1991 йилда Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 46,1 киши тўғри келган.
Аввалроқ, доимий аҳоли сони энг кўп ҳудудлар маълум қилинганди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4 031 299 киши.
Шунингдек, кейинги ўринлардан 3 896 393 киши истиқомат қилувчи Фарғона вилояти ва 3 408 313 киши яшовчи Қашқадарё вилояти жой олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар