973
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун антирекорд — бир суткада 1321 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда 20 январь куни 1321 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 210 899 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг
41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
34 нафари Андижон вилоятида,
51 нафари Бухоро вилоятида,
53 нафари Жиззах вилоятида,
34 нафари Қашқадарё вилоятида,
18 нафари Навоий вилоятида,
60 нафари Наманган вилоятида,
41 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
50 нафари Сурхондарё вилоятида,
173 нафари Фарғона вилоятида,
62 нафари Хоразм вилоятида,
158 нафари Тошкент вилоятида,
524 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки мамлакатда кетма-кет уч кундан буён касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд этилмоқда — 18 январь 1214 кишида, 19 январда эса 1307 кишида COVID-19 тасдиқланган эди.
Шу кун давомида 466 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар, Андижон вилоятида 19 нафар, Бухоро вилоятида 53 нафар, Жиззах вилоятида 17 нафар, Қашқадарё вилоятида 11 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 28 нафар, Сирдарё вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Фарғона вилоятида 25 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201 712 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1532 нафарни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда