Numbeo портали яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар 2022 йилги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда иштирок этган 139 мамлакат ичида 27,31 кўрсаткич билан 133-ўринни эгаллади.
Экспертлар турли мамлакатларда яшаш қанчалик қимматга тушишини баҳолаган. Бунда, ижара ҳақи, дўконлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, шунингдек, ҳамёнбоп ресторанларга ташриф буюрилганидаги ўртача харажат ҳисобланган. Рейтингга асос сифатида Нью-Йорк шаҳри олинган, айнан у учта кўрсаткич бўйича ҳам 100 индексига эга.
Рейтинг муаллифларининг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистонда яшаш Нью-Йоркдан кўра, 72,69 фоизга арзон.
Рўйхатнинг дастлабки учта поғонасидан Бермуд ороллари (146,04), Швейцария (123,35) ва Норвегия (100,9) эгаллаган бўлса, охирги ўринларни Ҳиндистон (24,43), Афғонистон (20,37) ҳамда Покистон (19,92) банд этган.
Аввалроқ Буюк Британиянинг The Independent нашри соҳага ихтисослашган журналистларнинг тавсиялари асосида саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналишни эълон қилган ва улар орасида Ўзбекистон ҳам ўрин олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2019 ҳамда 2020 йилларда Numbeo порталининг яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 6-ўринни эгаллаганди. 2021 йилнинг октябрида эса Ўзбекистон хавфсизлиги юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритилгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда