1 046
Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилиши маълум қилинди
Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида 3—4 февраль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Хусусан, «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, « ‘Фавқулодда ҳолат тўғрисидаъги Конституциявий қонун қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ва «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама этилади.
Шунингдек, «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар ҳам кун тартибига киритилган.
Бундан ташқари, сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини (Женева, 1988 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ва «МДҲ иштирокчи-давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни (Минск, 2021 йил 28 май) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунларни кўриб чиқди.
Ялпи мажлисда 2017—2021 йилларга мўлжаллаган Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳамда шу мақсадда ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисидаги ахбороти ҳамда адлия вазирининг 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мамлакатда газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳолати ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Сенаторлар оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган муаммо ва камчиликларнинг атроф муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлиси 15—16 декабрь куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтганди. Унда, жумладан, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди, «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун, «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонун муҳокама этилиб, маъқулланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда