Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги миграция ҳолати бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайт этилишича, 2021 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 256 минг 814 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 254 минг 939 кишини, хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар эса 1875 кишини ташкил этган.
Кўчиб кетганлар сони жами 275 минг 79 кишини, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 254 минг 939 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар эса 20 минг 140 кишини ташкил этиб, миграция сальдоси минус 18 минг 265 киши эканлиги қайт этилган.
Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 38 фоиз), Тожикистон (18,5 фоиз), Россия (17,3 фоиз), Қирғизистон (7 фоиз), Туркманистон (3,3фоиз) ва бошқа мамлакатлар (15,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Ўз навбатида, республикадан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми ҳам Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 56,6 фоиз), Россия (30,5 фоиз), Тожикистон (3,7 фоиз), Қирғизистон (2,3 фоиз), Украина (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (5,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот учун, 2020 йил давомида кўчиб кетганлар 203,7 минг кишини (2019 йилда 169,5 минг киши), кўчиб келганлар эса 191,2 минг кишини (2019 йилда 158,9 минг киши) ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи