11:37 / 31.01.2022
987

Ўзбекистонда сўнгги суткада 1089 кишида коронавирус тасдиқланди

Ўзбекистонда сўнгги суткада 1089 кишида коронавирус тасдиқланди
Ўзбекистонда 30 январь куни 1089 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 223 008 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг
53 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
30 нафари Андижон вилоятида,
38 нафари Бухоро вилоятида,
29 нафари Жиззах вилоятида,
32 нафари Қашқадарё вилоятида,
19 нафари Навоий вилоятида,
27 нафари Наманган вилоятида,
62 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Сирдарё вилоятида,
49 нафари Сурхондарё вилоятида,
109 нафари Фарғона вилоятида,
33 нафари Хоразм вилоятида,
116 нафари Тошкент вилоятида,
472 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Сўнгги суткада 145 киши: Андижон вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Тошкент вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210 167 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги кунларда мамлакатда кунлик тузалиш ҳолатлари кескин пасайган. Хусусан, 29 январь куни 242 киши, 28 январь куни эса 363 киши коронавирусдан тузалган. Ундан олдинги кунлари кунлик соғайиш кўрсаткичи минг кишидан ошаётганди — 27 январь куни 1399 киши, 26 январь куни 1291 киши, 25 январь куни 1232 киши.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1564 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, ўтган бир сутка ичида яна 203 нафар кишида пневмония аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда сўнгги суткада 1089 кишида коронавирус тасдиқланди