11:53 / 02.02.2022
1 743

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш дастури тасдиқланади

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш дастури тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг 2022-2025 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг 2022-2025 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Қуйидагилар дастурнинг энг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
  • тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш; тиббий хизматлар кўрсатишда бирламчи бўғин қамровини кенгайтириш;
  • оққон ва оғир ирсий гематологик касалликларни даволаш бўйича ишларни юқори босқичга кўтариш;
  • жаҳон стандартлари асосида менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришнинг энг намунали амалиётларини таъминлайдиган замонавий бошқарув тизимини жорий этиш;
  • ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг “кластер” моделини шакллантириш, тиббиёт ва фармацевтика муассасаларини аккредитация қилиш, шифокорлик ва фармацевтик фаолиятни лицензиялаш тизимини жорий этиш;
  • тиббиёт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини белгилашда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиш;
  • тиббий хизматлар учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ҳар бир даволанган ҳолат учун тўлаш тизимини ҳамда киши бошига молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий қилиш, шунингдек, мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш;
  • патронаж хизмати ва диспансеризациянинг самарали моделларини яратиш орқали соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш;
  • тиббий генетика, аёллар ва болаларга шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш асосида, замонавий скрининг дастурларини жорий этиш, “Соғлом бола” ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт мажмуалари ва маълумотлар тизимларини шакллантириш асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;
  • фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, нарх шаклланиши механизмларини такомиллаштириш, дори воситалари, тиббий техника ва буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш;
  • тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни илғор хорижий давлатларда малака оширишни таъминлаш, тиббиёт фанини ривожлантириш соҳасидаги янгиланишларга кенг йўл очиш;
  • тиббиёт илмий ва таълим муассасаларини халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш (аккредитациядан ўтказиш) ҳамда замонавий таълим дастурлари, усул ва технологияларини жорий этиш чораларини кўриш;
  • “электрон соғлиқни сақлаш” тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш дастури тасдиқланади