13:15 / 04.02.2022
1 750

Энди «доимий прописка» тушунчаси қонунчиликдан бутунлай чиқариб ташланади

Энди «доимий прописка» тушунчаси қонунчиликдан бутунлай чиқариб ташланади
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муносабатларда мавжуд муаммо ва камчиликларни, шунингдек, доимий прописка билан боғлиқ муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, амалда бўлган биометрик паспорт билан боғлиқ янги ҳуқуқий муносабатлар жорий қилинганлиги боис қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат.

Қайд этилишича, бугунги кунда “прописка” сўзи маънан эскирганлиги ва ушбу атама фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “эркинликни чекловчи” деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлардаги “доимий прописка қилиш” ва “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчаларини “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” ва “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилмоқда.

Қонун билан президент қарорига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинганлиги сабабли қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бир қатор қонунларга биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификация ID-картаси билан қўлланилиши сабабли идентификация ID-картаси тушунчаси киритиш белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” нормаларининг бир хилда бўлиши ҳамда бир хил кўринишда қўлланилишига, идентификация ID-картасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тушунчалар ва ҳуқуқий қоидалар мослаштирилишига эришилади”, дейилади Сенат хабарида.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди «доимий прописка» тушунчаси қонунчиликдан бутунлай чиқариб ташланади