
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин,
Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 12-17° илиқни, баъзи жойларда 19 даражагача илиқгачани ташкил этади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар