11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙҲХБ бошлиқларини ишдан олиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
«Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир», — деган президент.
Маълум қилинишича, ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда – 16 та, Сирдарёда – 15 та, Навоий ва Самарқандда – 14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда– 13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.
«Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, Термиз—Душанбе (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон—Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд—Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.
Айниқса, 2021 йилда Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилди. Агар улар ушбу муддатда ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилади»,— деган Шавкат Мирзиёев.
Шу билан бирга, бундай фавқулоддаги ҳолатга нисбатан Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар депутатларининг овози эшитилмаётгани, Сенат, Қонунчилик палатаси, кенгашлар йўл ҳаракати хавфсизлигини бирор марта муҳокама қилмагани қайд этилди.
«Нимага ҳокимлар, ички ишлар, ‘ГАИ’, транспорт соҳаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиб, масъулияти кўриб чиқилмаган? Шунинг учун бу муҳим масала билан шахсан ўзим шуғулланишга мажбур бўлдим», — деган давлат раҳбари.
Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берилди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига қатъий огоҳлантириш берилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”