Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказига асосланиб маълумот беришича, жорий йилнинг 13–15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутиляпти.
13–14 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади, жумладан:
13 февралда Қорақалпоғистон Республикасида 17-22 м/с.гача, айрим жойларида 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.
14 феврал республика бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с.гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.
13 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида, 14 февраль санасида мамлакатимизнинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғли ҳудудларда қор ёғиши кучли бўлиши мумкин.
15–17 февраль кечалари ҳарорат -4, -7 даражагача совиши кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”