Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ОТМлар сонини очиқлади. Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:
- университет — 28 та;
- институт — 47 та;
- академия — 3 та;
- консерватория — 1 та;
- филиал — 26 та;
- хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
- нодавлат ОТМ — 24 та.
Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
- Маданият вазирлиги - 9 та;
- Бадиий академия - 1 та;
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
- Адлия вазирлиги - 2 та;
- Транспорт вазирлиги - 1 та;
- Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
- Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
- Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
- Қурилиш вазирлиги - 2 та;
- Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
- Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
- Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
- Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.
Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижий олий таълим ташкилотлари сони сўнгги 3 йилда икки баробар ошган. 2020/2021-ўқув йили бошида республика бўйича 20 та хорижий олий таълим ташкилоти фаолият юритган.
Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 4 ноябрь куни олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилди. Унга кўра, етакчи ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти эгаллаган. Юқори бешталикдан Ўзбекистон миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат универститети ва Тошкент молия институти жой олган.
2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар жами 571,5 минг нафарни ташкил этган. Шундан, ОТМларда таълим олаётган талабаларнинг 311,5 минг нафарини ўғил болалар, 260 минг нафарини қиз болалар ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”