Фото: Shutterstock
Ҳукумат қарори билан махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом тасдиқланди.
Лицензия олиш талаб қилинадиган 28 та фаолият тури “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали лицензияланади.
Ушбу фаолият турлари орасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш, туризм фаолияти, хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳамда бошқалар бор.
Талабгор лицензия олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Аризалар “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Аризага киритилган маълумотлар “Лицензия” АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади. Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.
Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни “Лицензия” АТ орқали қабул қилади. Қарор “Лицензия” АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Лицензияловчи орган аризани ўз муддатида кўриб чиқиб талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги; талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги; талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги; ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди