17:57 / 25.02.2022
1 418

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай кутилаётгани эълон қилинди

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай кутилаётгани эълон қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг биринчи ярмида Сурхондарё вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд вилояти, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг тоғ олди ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.

Қиш фаслининг охириги кунларида Эрон ҳудудларидан ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10° га юқоридир.

Республика ҳудудининг каттта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 феврал куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунги ҳарорат бироз пасаяди, аммо қиш фаслининг охири учун бўлган меъёрий қийматлардан юқори бўлади.

25-28 феврал кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай кутилаётгани эълон қилинди