1 062
Ўзбекистонда давлат хизматчиларига қатор тақиқлар белгиланган қонун лойиҳаси қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишларда маъқулланиб, Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган 120 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид муносабатларни тартибга солиш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, эндиликда ваколатли орган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёки халқ тилида «Аргос») томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади ҳамда реестрга киритилган лавозимларга давлат хизматчилари очиқ танлов асосида тайинланади.
Реестрга киритилган давлат фуқаролик лавозимлари гуруҳ ва тоифаларга ажратилиб, давлат хизматчисига унинг лавозим гуруҳи ва тоифасидан келиб чиқиб, малака даражалари (чин) берилади.
Ваколатли давлат органи томонидан давлат хизматчиси фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилади ҳамда давлат хизматчисининг муносиб рағбатлантирилиши ва хизмат поғонасида кўтарилиши ана шу баҳолаш тизими натижалари асосида таъминланади.
Шунингдек, қонун билан давлат хизматчисига ўзининг даромади ва мол-мулки тўғрисида декларация топшириш (декларация топшириш тартиби ва муддати алоҳида қонун билан белгиланади), ўз хизмат фаолиятига ташқи таъсирлар олдини олиш ҳамда ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар фаолиятига ноқонуний таъсир ўтказмаслик мажбуриятларии юкланмоқда.
Бундан ташқари, қабул қилинган қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагилар тақиқланмоқда:
- ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш;
- педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;
- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ёки тадбиркорлик фаолияти ташкил этиб, унинг муассиси бўлиш;
- ўз мавқейидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифасини бажариш эвазига жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай турдаги мукофот ёки совға олиш;
- чет эл фуқаролигига эга бўлиш;
- республика ҳудудидан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш.
Ғаниевнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси аҳамиятидан келиб чиқиб, уни такомиллаштириш ва иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кўплаб депутатлар фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурган.
«Умид қиламанки, мазкур қонуннинг қабул қилиниб, ижрога қаратилиши мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматлари сифатини тубдан ислоҳ қилишга, тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини камайтиришга, шунингдек, аҳоли орасида давлат хизматчиси лавозимининг жозибасини ошириб, истеъдодли ва муносиб фуқароларга давлат хизматчиси лавозимларига кириш учун тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилади», — дейди депутат. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”