Президентнинг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган.
Адлия вазирлигининг 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич марказлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими;
- аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
- давлат солиқ инспекцияси;
- қишлоқ хўжалиги бўлими;
- туризм ва спорт бўлими;
- давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
- давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
- давлат кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда:
- 2022 йил 1 августга қадар кўрсатилган давлат органларига шартнома асосида “E-huquqshunos” электрон тизимини улаш ва хизмат кўрсатиш;
- босқичма-босқич давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларни “E-huquqshunos” электрон тизимига бепул асосда улаш ва хизмат кўрсатиш;
- “E-huquqshunos” электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди