Гидрометеорология хизмати маркази янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилди. Унга кўра:
14-17 март кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Кўпчилик вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14-16 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 14 мартда ва 16-17 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), асосан бироз бўлади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунги ҳарорат 14-17° илиқдан 8-11° илиқгача ўзгариб туради, чоршанба куни 16-21° илиқгача кўтарилади.
18 март жума куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-10° илиқгача пасаяди.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, 14-16 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин