00:05 / 15.03.2022
1 929

«Ўзгидромет» 15 март куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

«Ўзгидромет» 15 март куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Республика Гидрометеорология маркази 15 март, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюртда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қарши об-ҳаво, Андижон об-ҳаво, Навоий об-ҳаво, Самарқанд об-ҳаво

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» 15 март куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди