Сенат йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Қонун 8 та боб ва 40 та моддадан иборат бўлиб, уларда қонуннинг мақсади, вазифалари, асосий тушунчалар, кибержиноятчилик олдини олиш, унга қарши курашиш принциплари, йўналишлари, усуллари, масъул давлат органи ва ваколатлари, киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича чоралар кўриш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилмоқда.
Қонуннинг мақсади мамлакатда киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг асосий вазифалари кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Қонунда кибержиноятчилик, кибертаҳдид, киберхавфсизлик, киберҳимоя ва киберҳужум каби тушунчалар қўлланиб, киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари ва бу соҳадаги давлат сиёсати асосий йўналишлари белгиланмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Қонун билан киберхавфсизлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектлари ташаббусига кўра амалга оширилиши белгилаб берилмоқда.
“Қонуннинг қабул қилиниши, биринчидан, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади;
иккинчидан, киберхавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш, ҳуқуқий, ташкилий, илмий-техник ва меъёрий услубий таъминот тизимини такомиллаштиришга, ахборот тизимлари ва ресурсларининг яхлитлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшади;
учинчидан, рухсатсиз ҳаракатлар, ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, бузиш, нусхалаш, блоклаш ва мамлакатнинг ахборот тизимлари ва тармоқларига ноқонуний аралашишнинг бошқа шакллари олдини олишга хизмат қилади”, дейилади Сенат хабарида.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди