17:31 / 21.03.2022
4 101

Яна ёмғир ва қор ёғиши, ҳаво совиб кетиши кутилмоқда

Яна ёмғир ва қор ёғиши, ҳаво совиб кетиши кутилмоқда
Ўзгидромет 23-26 мартга об-ҳаво прогнозини тақдим қилди. Унга кўра, яна ёмғир, аксар ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 25-26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 23 мартда кечаси 0-5° совуқ, Устюртда 7-10° совуқгача, кундузи 3-8° илиқ; 24 мартда кечаси 0-5° совуқ, Устюртда 9-12° совуқгача, кундузи 7-12° илиқ; 25 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 26 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади). 24-25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 23 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 24 мартда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, Навоий вилоятиниг шимолида 5° совуқгача, кундузи 7-12° илиқ; 25 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 18-23° илиқ; 26 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади). 24 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 23 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ; 24 мартда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 5-10° илиқ; 25 мартда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 17-22° илиқ; 26 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади). 24-25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 23 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 6-11° илиқ; 24 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 25 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ; 26 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади). 24 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 23 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 24 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 25 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 26 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 мартда баъзи жойларда қор ёғади. 26 мартда баъзи жойларда (ёмғир, қор) бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 23-25 мартда кечаси 2-7° совуқ, 23 мартда кундузи 0-5° совуқ, 24-25 марта 5-10° илиқгача кўтарилади, 26 мартда 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қарши об-ҳаво, Андижон об-ҳаво, Навоий об-ҳаво

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Яна ёмғир ва қор ёғиши, ҳаво совиб кетиши кутилмоқда