«Ўзгидромет» март ойининг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Хабарда кўрсатилишича, 29-30 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Фақат шимол ва тоғли ҳудудлардагина ҳарорат минимумлари нол ва ундан бироз пастки ҳароратга тушади. 31 март кунидан бошлаб эса кунлар аста-секин қизий бошлайди.
28 март шимол Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 29 март Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
28 март шимолда, 29 март республиканинг кўплаб вилоятларида кучли шамоллар эсади. Шамоллар кучайганда 18-23 м/с кучга етиши мумкин.
Умуман олганда, 28-30 март кунлари жойларда бироз беқарор ҳаволар кутилади. 31 мартдан эса кунлар исий бошлайди.
«Юқори эҳтимол, ғарбда антициклоннинг ривожланиши апрел ойининг биринчи ўн кунлиги қуруқ ва иссиқ ўтишини таъминлайди. Бу ҳаво тўлқинлари қишлоқ хўжалиги сектори учун қарийиб бир ой давом этаётган ёғинли ва нам ҳаводан сўнг яхши хабар бўлади»,— дейилади метеорологлар изоҳида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди