07:55 / 02.04.2022
1 762

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрел ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 20-24° гача, баъзи жойларда 25-28° гача исийди. Бу апрел ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6° га юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрел шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?