
18–20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, 18–20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
- 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19–20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19–20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Шунингдек, 18–20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда.
18 апрелда баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши кузатилади. 19–20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.