12:44 / 26.04.2022
1 121

Энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилган ҳудуд маълум қилинди

Энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
3 ойда энг кўп никоҳ ҳолатлари Самарқанд вилоятида қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 57 873 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2015 тага кам.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 6341 та ҳолат. Кейинги ўринлардан мос равишда 6213 та ва 5341 та никоҳ кузатилган Қашқадарё вилояти ҳамда Фарғона вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:

Хоразм вилояти – 5241 та;
Сурхондарё вилояти – 5136 та;
Тошкент вилояти – 4572 та;
Андижон вилояти – 4521 та;
Тошкент шаҳри – 4306 та;
Қорақалпоғистон Р. – 4149 та;
Бухоро вилояти – 3694 та;
Наманган вилояти – 3611 та;
Жиззах вилояти – 2095 та;
Сирдарё вилояти – 1339 та;
Навоий вилояти – 1314 та.

Бундан олдин никоҳни қайд этишдаги 1 ойлик муддат бекор қилиниши мумкинлиги хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилган ҳудуд маълум қилинди