Ўтган йилнинг ўзида 39 мингдан ошиқ хотин-қиз зўравонликка учраган. Шу сабаб Сенатда хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш йўналишида ишловчи ишчи гуруҳ тузилди.
Олий Мажлис Сенатида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди. Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигида ўтган йиғилишда мутасадди ташкилотлардан ташқари жамоатчилик фаоллари ҳам қатнашди.
Мажлисда хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ва шилқимлик ҳолатлари ҳали ҳам учраб тургани, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Рақамларга кўра, 2021 йилда республика бўйича жами 39 343 нафар хотин-қиз тазйиқ ва зўравонликка учраган. Уларнинг 87,2 фоизи (34 330) оилада, 9 фоизи (3 557) кўчада, 2,3 фоизи (917) жамоат жойларида, 1,1 фоизи (427) иш жойида рўй берган.
Бундан ташқари, 9861 нафар ёшлар ва 378 нафар вояга етмаганлар тазйиқ ва зўравонликка учраган.
Ушбу муаммолар билан ишлаш мақсадида Сенатда Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳга ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди. Бу вазифалар кейинчалик мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилиши қайд этилди.
Бу йўналишда амалга ошириладиган ишларга нодавлат нотижорат ташкилотлар ва мустақил экспертлар ҳам ҳамкорликка таклиф этилади. Улар [email protected], [email protected] манзилларига мурожаат қилишлари мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда