01:05 / 04.11.2017
7 807

Кунг-фу устаси қўллари билан ёнғоқ чақиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди (Видео)

Кунг-фу устаси қўллари билан ёнғоқ чақиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди (Видео)
Хитойлик жанг санъати устаси Ли Вэйцзюнь бир дақиқадан камроқ вақт ичида бир қўли билан 302 та ёнғоқни чақиб, жаҳон рекорди ўрнатди. Ушбу рекорд қайд қилинган видео CGTN телеканалида жойлаштирилди, деб ёзади Кун нашри.

Рекордчи 27 йилдан бери турли жанг санъати турлари билан шуғулланиб келади. Жумладан, у “темир қўл” техникасини машқ қилади. Бу техника эвазига унинг ўнг кафти машқ қилмаган одамникидан анча кучлироқдир. Ли Хитойнинг анъанавий маданияти ва жанг санъатини оммалаштириш мақсадида Гинесс рекордлар китобига киришга қарор қилган.

Аввалги рекорд бир неча ҳафта аввал ҳиндистонлик Прабхакар Редди томондан ўрнатилган бўлиб, у бир дақиқа ичида 212 та ёнғоқни чақа олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кунг-фу устаси қўллари билан ёнғоқ чақиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди (Видео)