Ҳиндистонлик ҳарбий Мумбай вокзалида ҳаракатланаётган поезд тагида қолган қизни қутқариб қолди.
Тасвирларда тезлашаётган поезд ортидан қизалоғи билан югуриб кетаётган аёлни кўриш мумкин. Она вагонга чиқиб олишга улгуради, бироқ қўлини қўйиб юборган фарзанди вагон ва платформа орасига тушиб кетади. Бекатда ўтирган ҳарбий киши эса вазиятни зудлик билан англаб, болани поезд тагидан чиқариб олган.
Нашр маълумотларига кўра халоскорнинг исми шарифи Сачин Пол. У ва қизалоқ кичик жароҳат олган. Уларга вокзал тиббиёт хонасида ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатилган. Қизнинг отаси изоҳ беришича, у оила аъзоларидан олдинда кетаётгани учун нима содир бўлганини кўрмаган. Қолаверса, рафиқаси ҳам Мумбайда биринчи марта бўлгани учун поездлар бу қадар тезликни оширидан бехабар бўлган. Нима бўлганда ҳам, у фарзандини омон сақлаб қолган инсондан бир умр миннатдор энди. Ушбу воқка акс этган лавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди