22:50 / 21.05.2018
6 190

Туғилиш ман этилган оролда чақалоқ дунёга келди

Туғилиш ман этилган оролда чақалоқ дунёга келди
Фото:«BBC»
Бразилиянинг 3 минг нуфусга эга «Fernando de Noronha» оролида 12 йилдан сўнг чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «ВBC»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Оролда 22 ёшли аёл қиз фарзанд кўрди. Чақалоқнинг исмини ошкор қилишни истамаган аёл «O Globo» интернет сайтига маълум қилишича, унинг уйда кўзи ёриган. Тўлғоқ дардини сезмаган.

Чақалоқ кейинчалик шифохонага олиб борилган.

Дунёдаги энг гўзал орол – «Fernando de Noronha»да машҳур сувости ҳаёт захираларини асраш мақсадида туғилиш ман этилган.

Фарзанд кутаётган аёллардан қуруқликка чиқиш талаб этилади.

Оролда туғруқхона йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туғилиш ман этилган оролда чақалоқ дунёга келди