«Толибон» ҳаракати аъзолари Афғонистон шимоли-ғарбидаги Бадғис вилоятида ҳарбий базани эгаллаб олди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Дарё хабар бермоқда.
Толиблар 20 июнь, чоршанба куни эрта тонгда иккита блокпостга ҳужум қилди. Шундан сўнг улар ҳарбий базага бир вақтнинг ўзида бир нечта томондан ҳужум қилди. Жангариларга қарши кураш бир неча соат давом этган, бироқ ҳужум оқибатида 30 нафар аскар ўлдирилган, объект эгалланган.
Шу билан бир пайтда тўқнашувлар давомида вилоятда 15 нафар толиб йўқ қилинган, бундан ташқари яна тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Маҳаллий кенгаш раҳбари Абдулазизбекнинг маълум қилишича, ҳужум олдиндан тайёрланган, жангарилар разведкани ўтган ярашув режими вақтида амалга оширган.
Аввалроқ толиблар 17 йилда илк бор ярашув ҳақида эълон қилган эди. Афғонистон расмийлари томонидан 11 июндан 19 июнга қадар эълон қилинган ярашув режими кейинроқ яна 10 кунга узайтирилган эди. Ҳар иккала томон ҳужум амалга оширилган тақдирда жавоб қайтаришга сўз берган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди