BYD компанияси Seal 05 DM-i седанини тақдим этди. Янги моделнинг нархи 12 200 АҚШ долларидан бошланади ва у 2000 кмгача бўлган юриш захирасига эга. Бу ҳақда iXBT.com хабар бермоқда.
Seal 05 DM-i 1,5 литрли бензин двигатели (100 от куч) ва 163 от кучга эга электромотордан иборат гибрид тизим билан жиҳозланган. У 3,9 л/100 км ёқилғи сарфига эга бўлиб, тўлиқ ёнилғи ва тўлиқ заряд билан 2000 км масофани босиб ўтади.
Автомобилнинг узунлиги 4780 мм, эни 1837 мм, баландлиги 1515 мм, ғилдираклар базаси эса 2718 мм. У 7,68 кВт/соат ва 15,898 кВт/соат сиғимли литий-темир-фосфатли Blade аккумуляторлари билан таъминланади, бу эса мос равишда 43 км ва 90 км электр юриш захирасини таъминлайди. Ушбу модель BYD Ocean сериясини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
АҚШ “Толибон” билан маҳбуслар алмашинуви бўйича музокаралар олиб бормоқда
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди