17:25 / 31.03.2025
1 283

3–5 апрелда Самарқандга кириш вақтинча чекланади

3–5 апрелда Самарқандга кириш вақтинча чекланади
Самарқанд 3–5 апрель кунлари ЕИ–Марказий Осиё саммити муносабати билан вақтинча ёпилади, деб Autostrada.uz хабар берди.

Жорий йилнинг 3, 4 ва 5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари ўртасидаги илк саммит бўлиб ўтади. Тадбир доирасида “Samarkand Climate Forum 2025” ҳам ташкил этилади.

Саммитда Европа Иттифоқи номидан Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен иштирок этади. Меҳмонларни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади. Тадбир “Silk Road Samarkand” конгресс-марказида ўтказилади.

Саммит давомида хавфсизлик ва ташриф буюрувчилар учун қулайликни таъминлаш мақсадида 3 кун давомида Самарқандга автомобилларда кириш тақиқланади. Транзит транспорти учун айланма йўллар тавсия этилмоқда. Шаҳарга нонзарур сафарлардан тийилиш сўралган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг