date

Тесла янги автоном такси лойиҳасини эълон қилди

Тесла янги автоном такси лойиҳасини эълон қилди
Tesla компанияси руль ва педалсиз янги автоном такси лойиҳаси — Cybercab ҳақида батафсил маълумотларни очиқлади, деб SpeedMe.ru хабар берди.

Texasдаги Gigafactory заводидаги сўнгги суратлар гигақолип технологияси асосида олд ва орқа кузов қисмлари оммавий равишда ишлаб чиқилаётганини кўрсатмоқда.

Cybercab Tesla’нинг янги авлод платформасида қуриладиган ягона модель бўлади. Компания аввал бу платформани арзонроқ электрокар учун ҳам ишлатишни режалаштирганди, аммо кейинча фақат автоном таксига йўналиш берилди.

Илон Маскнинг сўзларига кўра, бу моделда руль ҳам, педал ҳам бўлмайди. Режага кўра, 2026 йилда оммавий ишлаб чиқариш бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Авто » Тесла янги автоном такси лойиҳасини эълон қилди