13:30 / 27.11.2016
8 473

Автомобиль эгасини таниб эшик очади

Автомобиль эгасини таниб эшик очади

Британиялик автомобилсозлар юзни таниш технологиясини патентлади. Энди Jaguar ва Land Rover маркаларида бу имконият пайдо бўлиши мумкин.

Mercedes-Benz автомобилни калитсиз очиш технологиясини татбиқ этгани каби инглизларнинг юзни таниш технологияси катта янгиликка сабаб бўлиш арафасида.

Патентда ёзилишича, ҳайдовчи эшигининг пастроғида икки камера жойлаштирилади. Эгаси машинага яқинлашиши биланоқ камералар уни тасвирга олади ва тизим базасидаги расмларга солиштириб кўради. Тўғри келиши биланоқ борт компютери машина эшигини очади. Қизиқ-а?

Машина эгасининг расмини кўрсатиб очишга уринишдан ҳимояланган. Айнан шунинг учун динамик ва статик тасвир талаб қилинади. Кенг бурчакли камера эшик атрофини диққат билан кузатиб, эгаси келаётганини қадам ташлашидан сезади. Иккинчи камера эса унинг юзини танийди. Иккала камера текширувидан ўтиши билан автомбиль эшиги очилади.

Тизимни ишга тушириш учун автомобиль эгаси қайд жараёнидан ўтади. У автомобиль ёнига яқинлашишини камералар ёзиб олади,таҳлил қилади ва сақлайди.

JLR инженерлари юзни таниш технологияси жорий этилиши калит олиб юришдангина халос этиб қолмасдан, автомобилни олиб қочиш ҳолатларини камайтиришига ишонади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобиль эгасини таниб эшик очади