Транспорт соҳасидаги технологиялар шиддат билан ривожланмоқда. Электр энергиясида ишлайдиган автомобиллар, учувчи таксилар ва автоном транспорт воситалари яқин келажакда йўлларда одатий ҳолга айланиши кутилмоқда.
Электромобиллар атроф-муҳитга зарарни камайтиради ва ёқилғи харажатларини қисқартиради. Уларнинг қуёш панеллари ёрдамида қувватланиши ёки тезкор заряд технологиялари орқали бир неча дақиқада ҳаракатга тайёр бўлиши режалаштирилмоқда.
Автопилот тизимлари ва умуман автоном транспорт эса йўл-транспорт ҳалокатларини камайтиради, йўл ҳаракатини самарали ташкил этишга ёрдам беради. Мутахассислар 2035 йилга келиб, йирик шаҳарларда учувчи таксилар фаолият юритишига ишонч билдирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар