date

Италияда дунёдаги энг йирик юк самолёти қурилади

Италияда дунёдаги энг йирик юк самолёти қурилади

Италия дунёдаги энг катта юк ташувчи самолётни қуришни режалаштирмоқда, деб Il Corriere Della Sera хабар берди. Лойиҳа илк бор 2016 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, самолётнинг баландлиги тўрт қаватли уй билан тенг бўлади.

“WindRunner” деб номланган ҳаво кемаси улкан ҳажмдаги юкларни, айниқса, янги авлод шамол турбиналарини ташиш учун мўлжалланган. Лойиҳа Массачусетс технология институти профессори ва қайта тикланувчи энергетика мутахассиси Марк Лундстром тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Узунлиги 108 метр, қанот кенглиги 80 метр бўлган “WindRunner” 2000 км масофагача парвоз қила олади. Лойиҳа доирасида Leonardo, Magnaghi Aerospace, Aernnova ҳамда Голландия ва Буюк Британия компаниялари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Ташаббус натижасида бир неча миллиард евро инвестиция жалб қилиниши ва камида 2500 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Билвосита иш ўринлари эса бунинг беш баробарига етиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш ишлари йил якунига қадар бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Италияда дунёдаги энг йирик юк самолёти қурилади