Канадада Air Canada авиакомпаниясининг 10 мингдан ортиқ борткузатувчилари иш ташлашни давом эттиришини маълум қилди. Улар ҳукуматнинг ишга қайтиш ҳақидаги буйруғига бўйсунмаслигини айтиб, буни “конституцияга зид” деб баҳолашди.
Ҳукумат иш ташлашни тўхтатиш учун мажбурий арбитраж қарорини чиқарган эди. Бу қарорга кўра, ходимлар якшанба куни тушдан олдин ишга қайтиши керак эди. Бироқ касаба уюшмаси музокараларга қайтиб, адолатли шартнома тузишни талаб қилмоқда.
Иш ташлаш туфайли шанба куни 700 га яқин рейс бекор қилинди ва 100 мингдан ортиқ йўловчи қолиб кетди. Air Canada эса келгуси 7–10 кун ичида ҳам айрим парвозлар бекор бўлиши мумкинлигини огоҳлантирди.
Асосий низо – борткузатувчиларнинг самолёт учмай турган пайтда қиладиган ишлари учун тўлов масаласида. Улар ҳозирда фақат самолёт ҳаракатлана бошлаганда иш ҳақи олишади.
Бу Air Canada ходимларининг 1985-йилдан бери илк бор иш ташлашидир. Мутахассисларнинг айтишича, можаро тез орада ҳал қилинмаса, бу Канада иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар